Logo

Аҳмад Сенгендо: Ўзбекистон ислом оламида ҳам, жаҳон саҳнасида ҳам умид, тараққиёт ва тотувлик машъали бўлиб қолсин

Декабрь 10, 2024. 12:16 • 57 сония

493
Аҳмад Сенгендо: Ўзбекистон ислом оламида ҳам, жаҳон саҳнасида ҳам умид, тараққиёт ва тотувлик машъали бўлиб қолсин

ЖИДДА, 10 декабрь. /"Дунё" АА/. Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котибининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Аҳмад Сенгендо "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Конституцияси ва Давлат мадҳияси қабул қилинган саналар муносабати билан халқимизга ўз қутловларини йўллади:

– Ўзбекистон халқини Конституция ва Давлат мадҳияси қабул қилинган саналар билан чин қалбимдан табриклайман.

Ўзбекистон азалдан Ислом олами ривожида муҳим ўрин турган бўлиб, бой маданий мерос ва умумий цивилизациямизни белгилаб берувчи чуқур маънавий анъаналарни ўзида мужассам этган. Ўзбекистон ИҲТнинг фаол ва нуфузли аъзоси сифатида ислом давлатлари ўртасида мулоқот, ўзаро англаш ва ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.

Ўзбек миллатининг юксак бунёдкорлик ва миллий бирликни ўзида акс эттирган истиқлол йўли тараққиёт ва маданиятни асраб-авайлашнинг илҳомлантирувчи намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун сиз нишонлаётган Конституция куни ислом ҳамжамиятида чуқур акс-садо берадиган тамойилларни – суверенитет, тинчлик ва инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш каби асосий қадриятларни ифодалайди.

Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига фаровонлик, барқарорлик ва муваффақиятлар тилаб, самимий ниятларимизни билдирамиз. Мамлакатингиз ислом оламида ҳам, жаҳон саҳнасида ҳам умид, тараққиёт ва тотувлик машъали бўлиб қолсин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш