Польшадан муносабат: Ўзбекистон адолат, тенглик, инсонга ғамхўрлик тамойилларига таянган ҳолда юксак марралар сари дадил қадам ташлашда давом этмоқда
Декабрь 10, 2024. 21:24 • 2 дақ
• 446
ВАРШАВА, 11 декабрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Владислав Соколовский "Дунё" АА учун интервьюсида халқимизни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан табриклади:

– Азиз дўстлар, азиз Ўзбекистон фуқаролари! Сизларни ажойиб байрам – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун билан чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсиз.
1992 йил 8 декабрда асосий давлат ҳужжати – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинди ва у мамлакатнинг ўттиз икки йиллик барқарор иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланишига асос бўлди. Ушбу Асосий қонун замонавий, ҳуқуқий ва демократик жамият қуришга, республиканинг барча фуқаролари учун тенг ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга пойдевор бўлмоқда.
Ўтган йили Конституцияга киритилган муҳим ўзгартишлар олдинга қўйилган муҳим қадамдир. Бу ўзгартишлар мамлакатнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлабгина қолмай, балки ижтимоий-иқтисодий тараққиётни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда. Хусусан, Конституцияда фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси, ҳар бир инсон учун қулай таълим, тиббий хизмат ва муносиб ҳаёт кафолатлари мустаҳкамланди. Бу Ўзбекистон адолат, тенглик, инсонга ғамхўрлик тамойилларига таянган ҳолда юксак марралар сари дадил қадам ташлаб бораётганидан далолатдир.
Барча Ўзбекистон фуқароларига чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилайман. Конституция фаровон жамият қуриш йўлида ҳамиша мустаҳкам пойдевор бўлиб қолсин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бош қомусимиз қабул қилинган кун АҚШда кенг нишонланди
Эйндховен кўргазмалар залида ўзбек маданияти бурчаги ташкил этилди