Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги кенг тантана қилинди
Декабрь 10, 2024. 12:22 • 55 сония
• 364
ГУАНЧЖОУ, 10 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонада Хитойнинг жанубий ҳудудларида таълим олаётган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кунининг 32 йиллиги бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Йиғилганларга янгиланган Асосий қонунимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш устувор вазифа этиб белгилангани ва ушбу тамойилларни ҳаётга изчил татбиқ этиш юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Давлат томонидан ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш, шунингдек, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш каби мажбуриятлар Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди.
Давра суҳбатида, шунингдек, юртдошларимизнинг таълим олиши ва меҳнат фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар ўрганилди, консуллик-ҳуқуқий хизматларни янада такомиллаштириш ҳамда Хитойнинг меҳнат миграция билан боғлиқ қонунчилиги юзасидан фикр алмашилди.
Иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга Бош консулхона ходимларидан батафсил жавоб олишди.
Тадбир якунида мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий меросини Хитойда тарғиб қилишни жадаллаштириш мақсадида 2025 йилда ташкил этиладиган тадбирлар тақвимини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бош қомусимиз қабул қилинган кун АҚШда кенг нишонланди
Эйндховен кўргазмалар залида ўзбек маданияти бурчаги ташкил этилди