Ўш шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан расмий қабул маросими бўлиб ўтди
Сентябрь 18, 2025. 14:52 • 46 сония
• 71
ЎШ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўш шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан расмий қабул маросими ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Эльчибек Жантаев, сиёсий-иқтисодий, илмий-маданий доира вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари, Ўш шаҳрида аккредитациядан ўтган консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.
Сўз чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида ривожланиб бораётган кенг қамровли ҳамкорлик алоқалари, хусусан, икки халқни бирлаштирган муштарак тарих ва алоқаларга тўхталдилар.
Шунингдек, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тобора ортиб бораётган мавқеи нафақат Ўзбекистонни балки бутун Марказий Осиёни тинчлик, бағрикенглик ва дўстона алоқалар майдонига айлантираётгани қайд этилди.
Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлими хонандалари ва раққосалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Қонцертда ижро этилган ўзбек ва қирғиз миллий куй-қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди