Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди
Октябрь 06, 2025. 20:21 • 38 сония
• 57
ШАНХАЙ, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимиз истиқлолга эришган кунга бағишланган тадбир мамлакатимиз Бош консулхонаси ва "Ватандошлар" жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Хитойнинг Шанхай ва бошқа провинциялардаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар иштирок этди.
Сўзга чиққан юртимиз дипломатлари давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар ва хорижда яшаётган ватандошларга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталдилар.
Байрам тадбири давомида ёш ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ва "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Бундан ташқари, ватандош хотин-қизлар иштирокида семинар ва "Хитойдаги биринчи қизлар ҳамжамияти" ташкилотининг очилиш маросими ўтказилди.
Семинарда ватандош аёллар илмий-тадқиқот ва касбий фаолиятларида эришган ютуқлари билан ўртоқлашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Польшадаги ватандошлар Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигини нишонладилар