Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Октябрь 09, 2025. 10:04 • 3 дақ
• 53
ДЕҲЛИ, 9 октябрь /"Дунё" АА/. Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дели шаҳрида бўлиб ўтган тантанали кеча ўзбек халкининг тарихи ва замонавий ютуқларига бўлган чуқур ҳурмат, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожининг янги динамикасини намоён этди.
Президент Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда бўлиб ўтган тантанали маросимда сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, бугун Ўзбекистон тарихий давлатчилик анъаналари, улкан имкониятлари ва халқаро ҳамкорликка очиқлик тамоойилига таяниб, ўз келажагини ишонч билан бунёд этмоқда. Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган янгиланиш ва очиқлик жараёни етакчи халқаро шериклар, жумладан, Ҳиндистон билан ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш учун кенг имкониятлар тақдим этмоқда.
Тошкент ва Деҳли азалий дўстлик алоқаларини мустаҳкамламоқда, кўп томонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантирмоқда. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар ўзаро ишонч ва манфаатлар бирлиги асосида сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сиби Жорж ўз қутлов сўзида Ҳиндистон Янги Ўзбекистони нафақат муҳим минтақавий ҳамкор, балки улкан иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятга эга давлат сифатида кўришини эътироф этди.
Рақамлар ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини ифода этмоқда: бугун Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги 400 дан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Сўнгги йилларда амалий алоқаларга янги руҳ ва туртки бағишланди.
Ҳудудлараро алоқалар ўзаро муносабатларнинг «локомотиви»га айланди. Андижон ва Гужарат, Фарғона ва Ҳаряна, Самарқанд ва Агра, Бухоро ва Ҳайдаробод ўртасидаги шериклик тарихий алоқаларнинг замонавий тадбиркорлик лойиҳаларига айланаётганини ифодаламоқда.
Жорий йил мамлакатимизнинг фармацевтика, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, олий таълим ҳамда бошқа соҳалари вакиллари Ҳиндистоннинг Деҳли ва бошқа шаҳарларида самарали музокаралар ўтказди.
Маданий ва гуманитар алоқалар – икки томонлама муносабатларнинг юрагидир. Ўзбекистон Давлат филармонияси Навоий бўлими ижодий жамоасининг тантанали маросимда тақдим этган ўзбек ва ҳинд қўшиқлари ҳамда рақсларидан тузилган ёрқин мусиқий дастүри бунга яққол исбот бўлди.
Сўнгги йилларда туризм соҳасидаги муносабатлар янги марраларга кўтарилмоқда. Хусусан, 2024 йилда Ўзбекистонга 80 мингдан ортиқ ҳинд сайёҳлари ташриф буюрди, жорий йил бу кўрсаткич 100 мингтага етиши кутилмоқда. Тўғридан-тўғри авиарейслар ва соддалаштирилган виза тартиби икки халқни янада яқинлаштирмоқда.
Тадбирда тақдим этилган «Business Central Asia» журналининг махсус сони Ҳиндистон кенг жамоатчилиги вакилларининг Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларга бўлган улкан қизиқишининг яна бир ифодаси бўлди.
Тантанали кеча иштирокчилари бой тарихий асосга эга ва келажакка интилган Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик ҳамкорлиги улкан салоҳиятга эга экани ҳақида якдил фикр билдирди. Икки давлат раҳбарларининг хоҳиш-иродаси ва барча соҳа вакилларининг фаол иштирокига таянган Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги босқичини яратмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди
Польшадаги ватандошлар Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигини нишонладилар