Logo

Россиянинг Свердловск шаҳрида Ўзбекистон истиқлолга эришганининг 34 йиллиги тантанали нишонланди

Октябрь 04, 2025. 14:04 • 48 сония

75
Россиянинг Свердловск шаҳрида Ўзбекистон истиқлолга эришганининг 34 йиллиги тантанали нишонланди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 5 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Свердловск шаҳрида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирнинг очилиш қисмида сўзга чиққан бош консул Жаҳонгир Парманов иштирокчиларни юртимиз истиқлолга эришган кун билан қутлади. Ўзбекистон ва Россия ўртасида икки томонлама муносабатлар, хусусан ҳудудлараро ҳамкорлик турли соҳаларда ривожланиб бораётгани, ўзаро савдо айланмаси йил сайин ошаётгани қайд этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон мустақиллик йилларида эришилган натижаларни, Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган янгиланишларни юксак баҳоладилар.

Байрам кечасининг маданий қисмида "Баҳор" давлат рақс ансамбли иштирокида концерт дастури ва Ўзбекистон ҳақида кўргазма ташкил қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси вакиллари Урал туризм ассоциацияси президенти Михаил Мальцевга Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги туризм бренди элчиси этиб тайинлангани ҳақидаги сертификатни тантанали равишда топширдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш