1 сентябрь куни Регистон майдонида дунёга машҳур итальян тенори Андреа Бочеллининг концерт дастури бўлиб ўтади
Август 27, 2025. 17:37 • 36 сония
• 64
ТОШКЕНТ, 27 август. /"Дунё" AA/. 1 сентябрга саноқли кунлар қолмоқда – шу куни Самарқанд катта маданий тадбир марказига айланади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси telegram-канали маълумотига кўра, ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон майдонида италиялик афсонавий тенор Андреа Бочелли чиқиш қилади.
ЮНEСКО ҳомийлигидаги ушбу бетакрор концерт куз мавсумининг бош воқеасига ҳамда жаҳон санъати ва Ўзбекистоннинг бой меросини бирлаштирувчи маданиятлар мулоқоти рамзига айланиши кутилмоқда.
Шуни маълум қиламизки, меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида 31 август, 1 ва 2 сентябрь кунлари Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналишида "Афросиёб" тезюрар поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди