Logo

Россиянинг Новосибирск шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди

Август 23, 2025. 09:33 • 59 сония

71
Россиянинг Новосибирск шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди

НОВОСИБИРСК, 23 август. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан юртимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тантанали байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

Тадбир доирасида ўтказилган самимий ва очиқ мулоқотлар чоғида иштирокчилар Ўзбекистон ва унинг халқига бўлган самимий муносабатларини, ҳурмат ва муҳаббатини изҳор этиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик юксак даражада эканини эътироф этдилар.


Бош консул Аслам Акбаров ўз чиқишида, Мустақиллик байрами кўп миллатли Ўзбекистон халқи учун муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. У, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик изчил равнақ топаётганини, хусусан, ўзаро муносабатлар ҳудудлар даражасида ҳам чуқурлашиб бораётганини таъкидлади.


Минтақавий сиёсат вазирининг ўринбосари Игорь Атякшев вилоят губернатори Андрей Травниковнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик мактубини ўқиб эшиттирди. Унда, хусусан, "Ушбу ёрқин сана Ўзбекистон халқи учун эркинлик, суверенитет ва фаровонлик рамзи сифатида қадрланиши" алоҳида таъкидланган.


Новосибирск шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ксения Антонова чиқишида шаҳарнинг Ўзбекистон билан савдо, саноат, таълим ва бошқа муҳим йўналишлардаги самарали ҳамкорлиги тўғрисида тўхталди.


Тадбирнинг маданий қисмида ўзбек миллий рақслари ва куй қўшиқларидан тузилган концерт дастури ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш