Logo

Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – Бурж Халифа Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Сентябрь 02, 2025. 16:05 • 31 сония

61
Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – Бурж Халифа Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

АБУ-ДАБИ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. 1 сентябрь – Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларидаги иккита машҳур бино юртимиз байроғи рангларига бурканди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, 1 сентябрь куни соат 20.00 да Абу-Дабидаги энг баланд "Adnoc" биносида Ўзбекистон байроғи жилоланган бўлса, соат 20.20 да Дубай шаҳридаги дунёнинг энг осмонўпар биноси Бурж Халифа ҳам юртимиз байроғи ранглари тусини олди.

Шунингдек, йирик шаҳарлардаги ўзбек миллий ресторанларида Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан турли акция ва тадбирлар ўтказилди. Хусусан "Grand Zor" ресторанлар тармоғида палов тайёрланиб, ватандошларга улашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш