Logo

Истанбулдаги ватандошлар Ўзбекистон истиқлолга эришган кунни "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида кенг нишонладилар

Сентябрь 28, 2025. 12:36 • 49 сония

32
Истанбулдаги ватандошлар Ўзбекистон истиқлолга эришган кунни "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида кенг нишонладилар

ИСТАНБУЛ, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Байрам кечаси Ўзбекистон Бош консулхонаси, "Ватандошлар" жамғармаси, "Ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.


Анжуманда мазкур мамлакатда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари, ишбилармон доира вакиллари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари ва Туркия маданият намоёндалари иштирок этди.


Бош консул Шерзод Абдуназаров сўзга чиқиб, ватандошларимизни улуғ айём – Мустақиллик байрами билан самимий табриклади. Шунингдек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар ва янги ташаббуслар ҳақида тўхталиб ўтди.


Тантанали тадбир давомида таниқли хонандалар – Алишер Назиров, Дилноза Исмияминова ва "Бинафша" гуруҳи иштирокида концерт дастури тақдим этилди. Юртимиз маданий ҳаётининг равнақига ҳисса қўшаётган санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.


Байрам дастури ватандошлар бирдамлиги ва юрт тараққиёти йўлидаги интилишларни янада мустаҳкамлаган ҳолда, барчада чуқур таассурот қолдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш