Анқара шаҳрида ўзбек миллий маданияти кенг тарғиб қилинмоқда
Август 05, 2025. 16:15 • 49 сония
• 83
АНҚАРА, 5 август. / "Дунё" АА/. Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик тантаналари арафасида Туркияда Ўзбекистон маданиятини тарғиб этишга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, Халқаро Туркий маданият ташкилоти – Турксой, ҳамда Анқара шаҳри туманлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда "Туркий дунё фестивали" ўтказилди.
Фестивалда Тошкент вилояти Маданият бош бошқармаси ижодий жамоалари вакиллари фаол иштирок этди. Ўзбекистон жамоаси ижросидаги миллий куй-қўшиқларимиз, "Лазги", "Дилҳирож" ва "Андижонча" каби рақсларимиз ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбирда сўз олганлар туркий халқлар ўртасидаги тарихий яқинлик, сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётган маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, "Пойтахт маданий учрашувлари" номли яна бир тадбир Анқара шаҳар ҳокимияти мезбонлигида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистондан келган ёш ижодкорлар – Давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабалари иштирок этди. Балет спектаклларидан парчалар, миллий ва жаҳон халқлари рақслари намуналарини ижро этган ёш ўзбек санъаткорларининг чиқишлари томошабинларнинг улкан эътирофига сазовор бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди