Logo

Малайзияда ўтказилган давра суҳбати Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланди

Сентябрь 21, 2025. 14:41 • 52 сония

61
Малайзияда ўтказилган давра суҳбати Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланди

КУАЛА-ЛУМПУР, 21 сентябрь. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Малайзияда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир иштирокчиларига республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хориждаги ватандошларга қаратилаётган алоҳида эътибор, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ватандошларга мезбон давлатнинг қонун-қоидаларига қатъий риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир сўзга чиққан ватандош-талабалар Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлашларини айтиш баробарида, хориждаги ўзбек ёшларига қаратилаётган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.

– Мустақиллик халқимизга ўзлигини англаш, тарихини чуқур ўрганиш, маданий ва маънавий меросдан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этди, деди Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Малайзиядаги координатори, "Xiamen" университети талабаси Иброҳимжон Нормуҳаммадов.– Ўтган 34 йил давомида мамлакатимиз тарихий ривожланиш даврини бошдан кечирди. Турли соҳаларда катта муваффақиятларга эришилди. Бу ютуқлар халқимиз фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда. Хусусан, хориждаги ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Биз ёшлар бундан мамнунмиз.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш