Logo

Москванинг "Домодедово" халқаро аэропорти Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан табрикламоқда

Сентябрь 02, 2025. 12:41 • 25 сония

44
Москванинг "Домодедово" халқаро аэропорти Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан табрикламоқда

МОСКВА, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Россия пойтахтидаги "Домодедово" халқаро аэропортидаги йирик экранларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан байрам табриклари намойиш этилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" AA мухбири.

Видеолавҳаларда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ва қадимий маданияти ҳақидаги қизиқарли маълумотлар Россия пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари эътиборига тақдим этиляпти.

Ушбу акция мамлакатимиз тарихи ва давлатчилигига бўлган юксак эҳтиромни кўрсатади, шунингдек, икки давлат ўртасидаги яқин гуманитар ва маданий алоқаларни таъкидлайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш