Logo

Париждан табрик: 1 сентябрь – Ўзбекистон келажаги ва унинг дунё билан муносабатларини тубдан ўзгартирган муҳим сана

Август 30, 2025. 13:17 • 2 дақ

45
Париждан табрик: 1 сентябрь – Ўзбекистон келажаги ва унинг дунё билан муносабатларини тубдан ўзгартирган муҳим сана

ПАРИЖ, 30 август. /"Дунё" АА/. "Total Energies" компаниясининг Марказий Осиё бўйича қайта тикланадиган энергияни ривожлантириш бўйича директори Эммануэл Терруар (Франция) "Дунё" АА учун интервьюсида халқимизни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан табриклади.

– 1991 йилда мустақилликка эришган Ўзбекистон ўз суверенитетини мустаҳкамлади, мамлакат иқтисодий динамика, барқарор ўсиш ва аҳоли фаровонлигининг ажойиб истиқболларини таъминлаган ҳолда ўз тараққиёт йўлини барпо этишга муваффақ бўлди.


Мустақиллик саноатлаштиришнинг юқори суръатларига асосланган кўп тармоқли бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш имконини берди, бу эса катта фойда келтирди ва ижобий таъсир кўрсатишда давом этмоқда.


2016 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбариятига келиши билан ҳам стратегик ислоҳотларнинг амалга оширилиши, ҳам ташқи шериклар билан эркин ҳамкорлик қилиш имкониятлари туфайли мамлакатнинг иқтисодий очиқлиги жараёни сезиларли даражада тезлашди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган стратегик шериклик муносабатларини диверсификация ва кенгайтириш сиёсати туфайли Франция Ўзбекистоннинг имтиёзли савдо ҳамкорларидан бирига айланди. "Total Energies" компанияси ушбу ҳамкорликни муносиб қўллаб-қувватлаш борасида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.


"Total Energies" компанияси Ўзбекистонда 2018 йилдан бери, биринчи навбатда, биринчи мустақил энергия ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида ишлаб келмоқда. Самарқанд яқинидаги Тутли мавзесида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қурдик. У 2022 йил июль ойида фойдаланишга топширилган бўлиб, 160 000 дан ортиқ аҳолини электр энергияси билан таъминламоқда ва CО₂ чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради.


Ўзбекистон компаниямиз учун муҳим давлат бўлиб, биз узоқ муддатда мамлакатни барқарор ривожланиш йўлида қўллаб-қувватлаган ҳолда инвестициялар ҳажмини ошириш ниятидамиз.


Фурсатдан фойдаланиб, 1 сентябрь – Ўзбекистон келажаги ва унинг дунё билан муносабатларини тубдан ўзгартирган, Республика мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан "Total Energies" компанияси ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш