Кобулдан муносабат: Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги маркази ва кўп томонлама дипломатия майдонига айланди
Июль 26, 2025. 10:30 • 2 дақ
• 71
КОБУЛ, 26 июль. "Дунё" АА/. Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раисининг ўринбосари Хон Жон Алкозай Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида "Дунё" АА учун берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати тубдан ўзгарди. Президент Шавкат Мирзиёев халқаро муносабатларда очиқ, дўстона ва амалий ёндашув орқали мамлакатнинг янги қиёфасини дунёга намойиш этди.
Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Aфғонистон ва Қирғизистон каби қўшни давлатлар билан алоқалар яхшиланди ва Ўзбекистон Марказий Осиёда фаол ва масъулиятли иштирокчи сифатида эътироф этилди. Бу сиёсат натижасида 90 дан ортиқ давлат, жумладан Европа Иттифоқи учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди, бу эса туризмнинг ўсишига хизмат қиляпти.
Шунингдек, Ўзбекистон минтақавий саммитларга мезбонлик қилган ҳолда, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш ва хавфсизликни таъминламоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан яқин алоқалар жадаллашди. Республикада бизнес муҳити яхшиланди – бюрократия қисқартириляпти, валюта бозори либераллаштирилди ва хусусийлаштириш жадал суръатлар билан давом этаяпти.
Aфғонистон Ўзбекистон учун бевосита иқтисодий имконият манбаи ҳисобланади. Бу сиёсатнинг муваффақияти Aфғонистондаги барқарорликка боғлиқ. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат, қурилиш материаллари, машинасозлик маҳсулотлари Aфғонистонга экспорт қилинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишда катта қадамлар ташламоқда. Бу муваффақиятларга халқаро ташкилотлар ва давлатлар билан ҳамкорлик натижасида эришиляпти.
Бугунги кунда Ўзбекистон ички барқарорлик, иқтисодий ўсиш ва хавфсизлик борасида ҳам ижобий кўрсаткичларга эга. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари минтақавий ҳамкорликни кучайтирди ва Марказий Осиёда муросага асосланган ёндашувни илгари сурди.
Ўзбекистон Президенти иқтисодий тараққиётсиз минтақавий тинчлик бўлмаслигини исботлади. Унинг раҳнамолигида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги марказига, кўп томонлама дипломатия майдонига ва геосиёсий кучлар ўртасида мувозанат яратиш моделига айланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти халқаро минбарлардан туриб кўплаб муҳим ташаббусларни илгари суряпти. Бу таклифлар – барқарор тараққиёт, сув хавфсизлиги, иқлим ўзгариши, минтақавий иқтисодий интеграция ва маданий яқинликни ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди