Ўзбекистондан Кувайтга 1 тоннадан ортиқ мева ва полиз маҳсулотлари экспорт қилинди
Июль 11, 2025. 09:36 • 24 сония
• 629
АЛ-КУВАЙТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистондан Кувайтга мева ва полиз маҳсулотларининг навбатдаги партияси экспорт қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Бухоро туманидаги "National Agroforte" компанияси ва Кувайтнинг "Star Fruit Co." компанияси ўртасида эришилган келишувга биноан юртимиздаги етиштирилган шафтоли, ўрик, тарвуз ва қовун Кувайт бозорларига етказиб берилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 27 майидан 10 июль санасига қадар Ўзбекистондан Кувайтга 10 тонна мева сотилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда