Дэвид Пирс: Ўзбекистон очиқлик сиёсати сари дадил қадам ташламоқда
Июнь 26, 2025. 17:29 • 2 дақ
• 73
ТОШКEНТ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. "SRK Consulting " (Буюк Британия) компанияси корпоратив маслаҳатчиси Дэвид Пирс "Дунё" АА учун интервьюсида жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "MINEX Central Asia 2025" форумининг аҳамияти ҳақидаги фикрини билдирди:

– Агар сиз халқаро инвесторларни жалб қилмоқчи ва уларга Ўзбекистонда мавжуд улкан салоҳиятни намойиш этмоқчи бўлсангиз, энг аввало уларнинг бу ерга келиши, нималар ҳақида гапирилаётганини тинглаши ва алоқалар ўрнатишни бошлаши муҳимдир. Бу уларга мамлакатингизга сармоя киритиш учун ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.
Менимча тоғ-кон саноати йўналишида юртингиз салоҳияти жуда юқори. Бу ерда қулай металлургия ва яхши геологик шароитлар бор. Бироқ, айрим қийинчиликлар ҳам йўқ эмас. Масалан, бепоён қумликлар ва жуда баланд тоғлар, янги конлар қидириш жараёнларини мураккаблаштиради. Шу сабабли, кўп нарса ҳали топилмаган ва бу олдинда ҳали кўплаб ишлар турганини англатади. Дунёнинг бошқа қисмларида минералларнинг аксарияти аллақачон ўзлаштирилган ва имкониятлар чекланган. Ўзбекистонда эса кўп нарса ҳали кашф этилмаган ва мен бунда улкан имкониятларни кўряпман.
Форумга келсак, менимча, ҳаммаси жуда зўр ўтди. Ташкилотчиларнинг бундай тадбирларни ўтказишда катта тажрибага эга эканлиги кўриниб турибди.
Минтақадаги имкониятларга келсак, аввал айтганимдек, мен уларни жуда кучли ва истиқболли деб биламан. Етти йилдан буён ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан ишлайман. Бу вақт давомида тизим, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва соҳанинг ривожланишига гувоҳ бўлдим.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон барча соҳаларда очиқлик сиёсати сари дадил қадам ташламоқда. Бу муҳим омил мамлакатингизда бизнесни ривожлантириш учун яхши истиқболлар мавжудлигидан дарак беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда