Logo

Питер Флэнаган: Ўзбекистон аллақачон Марказий Осиёнинг сармоявий харитасида марказий ўринни эгаллаб турибди

Июнь 14, 2025. 14:44 • 2 дақ

80
Питер Флэнаган: Ўзбекистон аллақачон Марказий Осиёнинг сармоявий харитасида марказий ўринни эгаллаб турибди

ТОШКЕНТ, 14 июнь./"Дуне" АА/. "FLSmidth Inc" компаниясининг капитал ускуналарни сотиш бўлими бошлиғи Питер Флэнаган "Дунё" АА учун интервьюсида 9-12 июнь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

- Мен "FLSmidth Inc" компаниясида капитал ускуналарнинг глобал савдоси учун масъулман ва ушбу форумнинг аҳамияти билан бир қаторда унинг бизнинг фаолиятимиз учун муҳимлигини ҳам қайд этмоқчиман. Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон биз учун стратегик муҳим минтақалардир. Бу ерда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб, фойдали қазилмаларни, жумладан, муҳим фойдали қазилмаларни қайта ишлаш учун комплекс технологик ускуналар етказиб берамиз. Ўзбекистон, бизнингча, тоғ-металлургия соҳасида юқори ўсиш салоҳиятига эга. Ушбу омил бизнинг бу ерда мавжудлигимизни нафақат долзарб, балки жуда истиқболли қилади.


Соҳа фаол ривожланаётгани, жойларда мутахассисларнинг юқори касбий маҳорати ва янги технологияларни жорий этишга катта қизиқиш билдирилаётганини кўряпмиз. Буларнинг барчаси узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади. Ишончимиз комилки, яқин 5-10 йил ичида Ўзбекистон фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ажойиб ўсишни намойиш этади ва биз бу жараённинг бир қисми бўлишга интиламиз.


Ўзбекистон Марказий Осиёнинг сармоявий харитасида марказий ўринни эгаллаб турибди. Тошкент қулай жойлашган ва минтақадаги барча мамлакатларга чиқиш имконини берувчи логистика ва бизнес марказидир.


Ўзбекистон ҳукумати томонидан сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни ҳам ижобий баҳолаймиз. Улар инвестиция жозибадорлигини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган. Биз каби халқаро компаниялар учун бу мамлакатнинг ҳамкорлик ва тараққиётга очиқлигини тасдиқловчи муҳим сигналдир. Шунингдек, маҳаллий кадрларнинг тайёргарлиги, уларнинг касбий фаоллиги юқори савиядаги муваффақиятларнинг муҳим омили деб биламиз. Бу келажакдаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч бағишлайди.


Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон нафақат юқори салоҳиятга эга бозор, балки узоқ муддатли ишончли ҳамкордир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш