Logo

Роза Отунбаева: Бизнинг мақсадимиз мулоқотни муҳим лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўладиган илҳомлантирувчи ғоялар манбаига айлантириш даражасига олиб чиқиш

Май 21, 2025. 12:08 • 2 дақ

49
Роза Отунбаева: Бизнинг мақсадимиз мулоқотни муҳим лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўладиган илҳомлантирувчи ғоялар манбаига айлантириш даражасига олиб чиқиш

ТЕРМИЗ, 21 май. /"Дунё" АА/. БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича миссияси раҳбари Роза Отунбаева "Дунё" АА учун интервьюсида 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Биринчидан, дунё тобора глобаллашиб бормоқда. Бугун биз аслида битта катта "глобал қишлоқ"да яшаяпмиз. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиёга энг яқин минтақа Жанубий Осиё ҳисобланади. Бу ҳудудлардаги халқлар маданияти, урф-одатлари ва кўп ҳолларда ҳатто тили билан ҳам бир-бирига яқин.


Шу боис халқларимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган бундай анжуман ниҳоятда долзарб ва аҳамиятлидир. Бу биринчи конференция, ишончим комилки, форумни бошқалар ҳам кузатиб боряпти. Биргаликда муҳокама қилишни ва ечим излашни талаб қиладиган кўплаб долзарб муаммолар бор.


Бугун биз минтақадаги барча мамлакатлар вакиллари иштирокида ўзига хос "ақлий" ҳужумга гувоҳ бўламиз. Жанубий Осиё бой бўлган интеллектуал салоҳиятдан янада фаол фойдаланиш жуда муҳим. Келгусида бундай муҳокамалар янада мазмунли ва самарали бўлишига ишонаман.


Бизнинг мақсадимиз мулоқотни муҳим лойиҳаларни амалга оширишга илҳомлантирувчи ғоялар манбаига айлантириш даражасига олиб чиқишдир. Бу эса ўз навбатида, муҳим ва зарур лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш