Сабине Маҳл: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, айниқса ЮНЕСКО учун маданий меросни асраб-авайлаш муҳим вазифадир
Июнь 29, 2024. 08:36 • 48 сония
• 312
ЗОМИН, 29 июнь. /"Дунё" АА/. БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл "Дунё" АА учун интервьюсида 27 июнь куни Зоминда бўлиб ўтган II Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб берди:

- Бугунги тадбир ниҳоятда таъсирли бўлди. Айтишим керакки, бундай мақом фестивалига илк бор ташриф буюришим ва анжуманнинг тантанали очилиш маросими менга жуда ёқди. Турли ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчиларнинг қўшиқ ва рақслари мени ҳайратга солди.
Концерт бошланишидан аввал ҳам Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари маданияти билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Биз ҳар бир ҳудудга хос гўзал рақсларни томоша қилдик ва қўшиқларни тинглашга муяссар бўлдик.
Ўзбекистонда маданий хилма-хиллик, турли хил анъаналар мавжуд. Маълумки, БМТ, айниқса ЮНЕСКО учун маданий меросни асраб-авайлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Ушбу фестиваль ушбу маданий бойликни кўриш ва қадрлаш учун ажойиб имконият бўлди.
Менга шоу ва ундан аввалги воқеалар ёқди. Бу мен учун ажойиб тажриба бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда