Тошкент халқаро инвестиция форуми юқори даражадаги ташкилотчилик ва инвесторлар ишончини намоён қилмоқда
Июнь 12, 2025. 17:21 • 2 дақ
• 42
ТОШКЕНТ, 13 июн. /"Дунё" АА/. "Penki Kontinentai Group" халқаро корпорацияси бошқаруви раиси Идракас Дадасовас "Дунё" АА учун интервьюсида пойтахтимизда 9-12 июнь кунлари бўлиб ўтган тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Мен форумда биринчи марта иштирок этмаяпман ва ҳар сафар бу тадбир қай даражада аниқ ва профессионал ташкил этилганига яна бир бор амин бўляпман. Бу оддий форум эмас – бу пухта тайёргарлик асосида ўтказилаётган жиддий халқаро тадбирдир. Бутун дунёдан шунчалик банд ва таъсирли шахсларни бир жойга жамлашнинг ўзи Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ва унга бўлган юқори ишончни кўрсатади.
Мен давлат тузилмаларида рақамли маълумотларни қайта ишлаш бўйича ечимлар қандай тезликда жорий этилаётганини кўряпман. Бу эса давлат даражасида чуқур стратегик иш олиб борилаётганини англатади. Президентнинг модернизация ва рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани Ўзбекистон узоқ муддатли ва пухта ўйланган ривожланиш стратегиясини шакллантираётганидан далолат беради.
Бугун Ўзбекистонда инфратузилмани мустаҳкамлашга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қонунчилик қандай ўзгаряпти – буни ҳам кўряпман. Энг муҳими, бу ўзгаришлар бюрократик тўсиқларсиз, самарали ва динамик тарзда олиб борилмоқда. Бизнес вакиллари учун бу жуда муҳим.
Тошкентга тез-тез ташриф буюраман. Бу серқуёш, меҳмондўст ва чиройли шаҳар. Ҳар сафар бу ерга қайтиш мен учун ёқимли.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда