Хитойдан муносабат: Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд
Июль 03, 2025. 17:24 • 2 дақ
• 119
САМАРҚАНД, 3 июль. /"Дунё" АА/. Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг "Ипак йўли" халқаро мулоқоти (WTA Silk Road Dialogue) иштирокчиси Хитойнинг етакчи туристик платформаси – "Qyer.com" вакили Мика Цуи "Дунё" АА учун интервьюсида мамлакатларимиз ўртасидаги маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Бу менинг Ўзбекистонга биринчи сафарим ва меннинг мамлакатингиз ҳақидаги фикрларим жуда ижобий. Ўйлашимча, Ўзбекистон нафақат туристик йўналиш сифатида, балки Хитойнинг маданий шериги сифатида ҳам юқори салоҳиятга эга.
Мен Хитойнинг туристик ва маданий платформаси – «Qyer.com» ни тақдим этяпман. Бизнинг мақсадимиз — фақатгина туризмни ривожлантириш эмас, балки маданият орқали халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни таъминлашдир.
Хитой томони Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта қизиқиш билан қарамоқда. Биз Ўзбекистон маданиятини Хитойда – оммавий ахборот воситалари ва маданий лойиҳалар ёрдамида тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, хитойлик сайёҳлар Ўзбекистон каби гўзал, тарихий ва илҳомбахш мамлакатни кашф этишлари тарафдоримиз.
"WTA Silk Road Dialogue" тадбири ва B2B учрашувлари доирасида мен Ўзбекистоннинг туристик соҳаси вакиллари билан мулоқот қилиш имконига эга бўлдим. Бундай учрашувлар жуда қимматли, улар ишончни мустаҳкамлашга, реал истиқболларни кўришга ва ҳамкорликка йўналтирилган аниқ қадамларни белгилашга ёрдам беради.
Бизнинг ҳамкорлигимиз энди бошланмоқда ва олдимизда кўплаб қўшма лойиҳалар турибди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда