БМТнинг Лойиҳа хизматлари идораси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари экспортида кўмаклашади
Февраль 24, 2025. 13:32 • 46 сония
• 116
СТОКГОЛЬМ, 25 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва БМТнинг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш ваколатхонаси (UNOPS) ижрочи директори ёрдамчиси Кристине Дамкяер ўртасида онлайн учрашув ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов мамлакатимиз фармацевтика бозори, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳияти ва халқаро ташкилотлар билан ўрнатилган ҳамкорлик ҳақида батафсил сўзлаб берди.
UNOPS директорининг ёрдамчиси Кристине Дамкяер ташкилот Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларини харид қилиш имкониятларини ўрганаётганини билдирди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини халқаро бозорларга чиқариш бўйича истиқболли йўналишларни ўрганиш юзасидан келишиб олдилар.
UNOPS – БМТнинг ихтисослашган агентлиги бўлиб, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, харидлар ва лойиҳаларни бошқариш соҳаларида глобал миқёсда фаолият юритади. Ташкилот соғлиқни сақлаш секторида барқарор ва самарали ечимларни яратиш мақсадида давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди