БАА компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга мўлжалланган электрон платформани ишга туширди
Июль 22, 2025. 11:32 • 35 сония
• 250
АБУ-ДАБИ, 22 июль. /"Дунё" АА/. БАА компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарган озиқ-овқат маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида "Sura trade" электрон платформасини ишга туширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур лойиҳа Наманган вилоятида мевали боғ ташкил қилган БААнинг "Sura Holding" компанияси томонидан амалга оширилди.
Ушбу платформанинг афзаллиги шундаки, у Марказий Осиё давлатларидан БААга импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун харидорларни топишга ёрдам беради, маҳсулот учун маҳаллий экспортчиларга тўловларни амалга оширади, зарур ҳолларда эса платформа таъсисчиларига тегишли бўлган омборларда товарларни сақлаш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Энг муҳими, "Sura trade" онлайн платформаси орқали сотиладиган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига аниқ талаблар белгиланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси