Бухородан Кувайтга 1,2 тонна мева ва полиз маҳсулотлари экспорт қилинди
Сентябрь 24, 2025. 14:12 • 38 сония
• 100
АЛ-КУВАЙТ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистондан Кувайтга умумий вазни 1,2 тонна бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимиздан экспорт қилинган маҳсулотлар таркибидан қовун, шафтоли нок, узум каби мевалар ўрин олди. Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар сотуви Бухоро туманидаги "National Agroforte" ва Кувайтнинг "Star Fruit Co." компанияси ўртасида эришилган келишув доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан юртимизда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Кувайтга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида 30 сентябрь куни Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари, ва Қорақалпоғистон Республикасидаги етакчи экспортёр компаниялар учун Ал-Кувайт шаҳрида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этиляпти.
Уч кун давом этадиган тадбирда кувайтлик тадбиркорлар иштирокида B2B шаклидаги учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди