Беларуснинг Витебск шаҳрида Андижон маҳсулотлари намойиш этилди
Август 06, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 96ВИТЕБСК, 6 август. /“Дунё” АА/. Беларуснинг Витебск шаҳрида Андижон вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Витебск вилоятининг чакана савдо тармоқлари вакиллари ҳамда тадбиркорлари иштирок этди. Андижон вилоятининг Витебскдаги доимий вакили Ўткир Мамуровнинг фикрича, Ўзбекистон ва Беларусь давлат раҳбарларининг учрашувидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари янада кенгайган.
Андижон ва Витебск вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Двина шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди, ушбу марказ доимий равишда янги товарлар билан тўлдириб борилмоқда.
Учрашувда Андижоннинг мебель ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик саноат кластерлари фаолияти ҳақидаги видеолавҳа ҳам намойиш этилди. Ушбу тармоқ маҳсулотларининг республикада ишлаб чиқариладиган умумий ҳажмининг учдан бир қисми Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келади. Андижон ўзининг мева-сабзавот маҳсулотлари билан ҳам танилган. Яқин келажакда Витебск вилоятига Андижондан витаминга бой маҳсулотларни етказиб бериш кўзда тутилган.
Иштирокчилар бизнес алоқаларини фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон маҳсулотларининг чакана савдосини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

