Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Буюк Британияга 200 тоннадан ортиқ мош экспорт қилинди
Август 05, 2025. 12:00 • 56 сония
• 66
ЛОНДОН, 5 август. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Буюк Британияга 200 тоннадан ортиқ миқдорда мош етказиб берилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон–Британия савдо муносабатларида мош экспорти янги йўналиш сифатида шаклланди. 2025 йилнинг биринчи ярмида ушбу маҳсулотнинг 200 тоннадан ортиқ миқдори Британиянинг улгуржи маҳсулотлар билан шуғулланувчи компанияларига етказиб берилди.
Британия бозорларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тобора ўз ўрнини топиб бормоқда. Мошдан ташқари, жорий йилда бодом ва майиз экспорти ҳам ошди. Гилос ва қовун каби маҳсулотлар Тошкент–Лондон йўналишидаги авиақатновлар орқали етказиб бериляпти. Натижада, Ўзбекистон агромаҳсулотлари экспорти жорий йилнинг 6 ой ичида 2 баробарга кўпайди.
Шу йил июнь ойида Лондонда биринчи Ўзбекистон маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди. 20 дан ортиқ етакчи Ўзбекистон экспортёрларидан иборат юртимиз делегация Лондон бўлиб, йирик улгуржи бозорлари ҳамда мева-сабзавот импорти билан шуғулланувчи компаниялар омборлари фаолияти билан танишди. Ўтказилган тадбирлар ва учрашувларда британиялик салоҳиятли компаниялар билан дастлабки экспорт келишувларига эришилди.
Ҳозир кунда Ўзбекистон корхоналари томонидан Британия бозорларига 30 хилдан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги товарлари экспорт қилинмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди