Logo

Ўзбекистондан Буюк Британияга 2 тонна қовун ва узум экспорт қилинди

Сентябрь 03, 2025. 12:48 • 48 сония

103
Ўзбекистондан Буюк Британияга 2 тонна қовун ва узум экспорт қилинди

ЛОНДОН, 3 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистондан Британияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навбатдаги партияси етказиб берилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, "Exim Dried Fruits Imporve Group" корхонаси 2 тонна қовун ва узумни "Baykoos Foods Ltd" компанияси буюртмаси асосида Лондонга етказиб берди.

Ўзбекистон маҳсулотлари Британия бозорида мазали таъми, сифати ва рақобатбардошлиги билан харидорлар орасида тобора катта талабга эга бўлиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг дастлабки олти ойи давомида Ўзбекистондан Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти икки баробарга ошди.

Бундай натижага эришишда жорий йил июнь ойида Лондонда биринчи бор ўтказилган "Ўзбекистон маҳсулотлари" савдо ярмаркасининг ҳиссаси катта бўлди. Ярмарка кунлари 20 дан ортиқ етакчи ўзбек экспортёр корхоналари вакилларидан иборат делегация Лондонда бўлди ва йирик улгуржи бозорлар ҳамда мева-сабзавот импорти билан шуғулланувчи компаниялар омборлари билан танишди. Ўтказилган тадбирлар ва учрашувларда британиялик салоҳиятли компаниялар билан дастлабки экспорт келишувларига эришилди.

Бугунги кунда Ўзбекистондан Британия бозорларига 30 хилдан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш