Logo

Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади

Декабрь 17, 2025. 10:48 • 2 дақ

244
	Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
	Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
	Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади

АЛ-КУВАЙТ, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Кувайтдаги “Sultan Center” гипермаркетида “Uzbek Food Festival” тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Sultan Center” Қувайт ва минтақадаги етакчи супермаркетлар тармоғидан бири бўлиб, 1981 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда компания Кувайт, Иордания, Ўмон ва Баҳрайн давлатларида 70 дан ортиқ савдо нуқталарига эга бўлиб, миллионлаб харидорларга хизмат кўрсатади. 2024 йилда компаниянинг йиллик даромади 600 миллион доллардан ошган.

Кувайтда ўтказилган “Uzbek Food Festival” тадбирида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси, ўзбек тадбиркорлари, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳокими ўринбосарлари ҳамда Бахмал тумани ҳокими иштирок этди.

Кувайт томонидан “Sultan Center” гипермаркети ва “Majdi Food” компаниясининг ижрочи директорлари қатнашди.

Фестиваль доирасида 20 нафардан ортиқ йирик ўзбек экспортёрлари 200 турдан зиёд маҳсулотлар – қайта ишланган гўшт, ҳўл ва қуритилган мевалар, зираворлар, қандолат, озиқ-овқат концентратларини тақдим этди.

Тадбир давомида “Sultan Center” гипермаркети орқали ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича чакана савдо буюртмалари қабул қилинди.

Шунингдек, “Majdi Food” ва “Sultan Center” раҳбарияти билан Ўзбекистон маҳсулотларини Кувайт бозорига чиқариш масалалари муҳокама қилинди. “City HyperMarket” савдо тармоғи билан 2026 йилда навбатдаги “Uzbek Food Festival”ни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, “UVARO” компанияси билан Кувайтда “Ўзбекистон миллий маҳсулотлари савдо дўкони”ни очиш юзасидан келишувга эришилди.

Ушбу фестивалнинг ташкил этилгани Ўзбекистоннинг аграр салоҳияти ва экспорт имкониятларини кенг жаҳон бозорига кўрсатиш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш