Logo

Намангандан Ҳиндистонга қуритилган мевалар экспорти кўпайтирилмоқда

Октябрь 10, 2023. 16:43 • 50 сония

295
Намангандан Ҳиндистонга қуритилган мевалар экспорти кўпайтирилмоқда

ДЕҲЛИ, 10 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг «Lutf Foods & PVT Ltd» компанияси вакиллари Ўзбекистонда амалий сафарда бўлди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Компания директори Шаббир Каноревала бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай муҳит, савдо-иқтисодий соҳадаги халқаро ҳамкорлик кўлами, мамлакатимизда хорижлик сармоядорларга тақдим этилаётган имтиёзлар билан яқиндан танишди.

Ҳиндистонлик ишбилармонлар сафар доирасида Наманган вилояти Уйчи туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш жараёнларига катта қизиқиш билдирди. Маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари ва истиқболлари ўрганилди.


Тумандаги «Асл Умид Аброр», «Абдулвоҳид Билол Шамсиддин меҳнат» ва «Excellent tiles» каби корхоналарда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.


Томонлар Ўзбекистондан Ҳиндистонга қуруқ мева, хусусан, бодом ва ёнғоқ мағизларини экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказди.


Учрашув якунида жорий йил октябрь ойида «Lutf Foods & PVT Ltd» компанияси билан ҳамкорликда Наманган вилоятидан қуритилган мева маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш