Дания бозорига илк бор ўзбек маҳсулотлари экспорт қилинди
Декабрь 04, 2025. 10:21 • 34 сония
• 515КОПЕНГАГЕН, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. “Uzasiaexport” савдо платформаси орқали Ўзбекистон тарихида илк бор Данияга озиқ-овқат ва қуруқ мева маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур шартнома Даниянинг озиқ-овқат импорти билан шуғулланувчи йирик “Eurofoods Aps” компанияси билан тузилди ва маҳсулотлар сифат, экологик тозалик ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлиги асосида танлаб олинди.
Самарқанд вилояти Ургут тумани корхонаси томонидан умумий қиймати 19 тонна бўлган мағиз ва туршак буюртмага асосан етказиб берилди.
Ўзаро музокаралар, таҳлиллар ва логистика жараёнлари натижасида ушбу экспорт битими муваффақиятли амалга оширилди.
Бу Ўзбекистон учун нафақат янги савдо имкониятларини очди, балки мамлакатимиз экспорт географиясини яна бир давлатга кенгайтирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияга Ўзбекистондан илк бор анор, беҳи ва хурмо экспорт қилинди
Малайзия бозорига қадоқланган қуруқ мева маҳсулотларимиз экспорт қилинади
Кувайтда ўзбек миллий ва замонавий заргарлик буюмлари намойиш қилинди
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади


