Норвегияга Ўзбекистондан экологик тоза маҳсулотлар етказиб бериш йўлга қўйилди
Август 18, 2025. 11:56 • 36 сония
• 170
ДРАММЕН, 18 август. /"Дунё" АА/. Норвегиянинг Драммен шаҳридаги "Internasjonalt Matsenter" савдо марказида илк бор "Ўзбекистон маҳсулотлари" ихтисослаштирилган бурчаги очилди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, бурчак Норвегиянинг Merjem", "Internashonalt mast" ва бошқа савдо корхоналари билан ҳамкорликда ташаббускор ҳамюртларимиз иштирокида ташкил этилди.
Унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган экологик тоза мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар, полиз маҳсулотлари, табиий шарбатлар, қадоқланган товарлар ва бошқа миллий маҳсулотлар харидорларга таклиф этилмоқда.
Маҳсулотлар "Quva Agrostar" ва Норвегиянинг "Exotik fruit As" экспорт қилувчи компаниялари ўртасида тузилган шартнома асосида етказиб берилди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ташаббус Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорида кенг тарғиб қилиш ва доимий савдо шериклигини йўлга қўйишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси