Ўзбекистонда етиштирилган органик маҳсулотлар австриялик харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда
Март 28, 2024. 12:36 • 54 сония
• 267
ВЕНА, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан "Global Export" компанияси ва австриялик ҳамкорлар ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда етиштирилаётган органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритилган кўринишда Австрия бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Соҳа мутахассисларининг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари ва дуккакли маҳсулотларига Европа бозорида катта талаб мавжуд. Шунинг учун австриялик ҳамкорлар органик маҳсулотлар йўналишида фаолиятни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг "Global Export" компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканликларини билдиришди.
Австрия томонига кўра, жорий йилда Ўзбекистондан майиз, гилос, анор, ёнғоқ, бодом, ўрик, малина каби қуритилган органик маҳсулотларни харид қилиш режалаштирилган.
Онлайн учрашувда томонлар маҳсулотлар турини аниқлаб олиш учун уларнинг рўйхати, қўшимча талаблари тўғрисида маълумот алмашишга ва шундан сўнг экспорт шартномасини имзолаш масаласини кўриб чиқишга келишиб олишди.
2017 йилда ташкил этилган "Global Export" компанияси Ўзбекистонда органик сертификати билан маҳсулотларни экспорт қилувчи саноқли компаниялар қаторига киради. Компания бугунги кунда дунёнинг 45 та давлатига, шу жумладан 16 та Европа мамлакатига органик маҳсулотларни экспорт қилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди