Logo

Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи мамлакатларига полиз маҳсулотлари экспорти кенгаймоқда

Сентябрь 20, 2024. 19:20 • 48 сония

791
Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи мамлакатларига полиз маҳсулотлари экспорти кенгаймоқда

РИГА, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг "Oksus" корхонаси томонидан умумий ҳажми 20 тоннага яқин бўлган полиз маҳсулотлари Латвиянинг "KGS Group" компаниясига етказиб берилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

 Маълум бўлишича, маҳсулотлар жорий йилнинг 16 сентябрь кунидан бошлаб Латвия шаҳарларидаги йирик савдо марказларда сотувга қўйила бошланган. Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доиралари вакиллари ушбу маҳсулотларни Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларига етказиб бериш ҳажмини янада оширишни режалаштиришмоқда.


Ўзбекистоннинг полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналари Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларида сотилаётган ўзбек миллий маҳсулотлари ассортиментини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун минтақадаги йирик импортёр компаниялар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш