Ўзбекистон туршак экспортини оширмоқда
Январ 08, 2026. 12:24 • 48 сония
• 144
ТОШКЕНТ, 8 январь. /“Дунё” AA/. 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижнинг 56 та давлатига умумий қиймати 45,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 23,9 минг тонна қуритилган ўрик (туршак) экспорт қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми 13,7 минг тоннага ёки 2,4 бараварга ошган. Бу жаҳон бозорида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бораётганидан далолат беради.
Ўзбекистон қуритилган ўригини энг кўп импорт қилган давлатлар:
-Хитой — 5,5 минг тонна;
-Қозоғистон — 4,6 минг тонна;
-Туркия — 4,1 минг тонна;
-Россия — 1,8 минг тонна;
-Украина — 1,5 минг тонна.
Дунёнинг бошқа мамлакатларига жами 6,5 минг тонна маҳсулот экспорт қилинган.
Етказиб бериш географиясининг кенгайиши ва экспорт ҳажмининг бир неча баробар ортиши Ўзбекистоннинг юқори сифатли қуритилган ўрик етказиб берувчи етакчи давлатлардан бири сифатидаги мавқеи мустаҳкамланаётганини тасдиқлайди ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар муваффақиятли амалга оширилаётганини акс эттиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси