Logo

Кувайтда ўзбек миллий ва замонавий заргарлик буюмлари намойиш қилинди

Декабрь 22, 2025. 19:13 • 2 дақ

149

АЛ-КУВАЙТ, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Ал-Кувайт шаҳрида илк бор ўтказилган “Kuwait International Gold & Jewelry Exhibition” халқаро кўргазмасида ўзбек миллий ва замонавий заргарлик буюмлари намойиш этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Ўзбекистон павильони”да мамлакатимиздан ташриф буюрган “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ҳамда 7 та маҳаллий корхона– “Global Universal Servis”, “Marakanda Jewel”, “Nur Star Jewelry”, “Simay”, “Gold Moon Tashkent”, “Termer Gold Production”, “Rings Jewelry” вакилларидан иборат делегация ўз маҳсулотларини намойиш қилди.

Кўргазмада ўзбек миллий ва замонавий заргарлик буюмларига Кувайт ишбилармон доиралари, хорижий давлатларнинг элчилари ва дипломатлари, ОАВ вакиллари ҳамда заргарлик санъати ихлосмандлари катта қизиқиш билдирди.

Мазкур халқаро тадбирда иштирок этиш миллий заргарлик саноатини жаҳон бозорида муносиб тарғиб қилиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва соҳага илғор технологияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этди.

Кўргазманинг 7-павильони, 18-стендида жойлашган Ўзбекистон экспозицияси учун 12 кв.м майдон ажратилган. Ушбу халқаро ярмарка нафақат намойиш майдони, балки 6 кун давомида заргарлик буюмларини тўғридан-тўғри сотиш имконини берувчи йирик савдо платформаси ҳамдир.

Бу галги кўргазмада жами 250 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан, дунёнинг 20 га яқин хорижий давлатларидан (БАА, Баҳрайн, Қатар, Ливан, Туркия, Италия, АҚШ, Таиланд, Франция, Бразилия, Сингапур, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон) 150 дан зиёд заргарлик компаниялари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Кўргазмада божхона тўловларисиз савдо қилиш имконияти мавжудлиги сабабли кувайтлик харидорлар анъанавий бозорлардан кўра халқаро ярмаркалардан харид қилишни афзал кўришмоқда. Бу омил “Kuwait International Gold & Jewelry Exhibition” кўргазмасининг жозибадорлиги ва ташриф буюрувчилар сонини йилдан-йилга оширмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш