Ашхободдаги кўргазмада “Made in Uzbekistan” бренди намойиш қилинди

Май 16, 2026. 10:00 • 2 дақ

52
Ашхободдаги кўргазмада “Made in Uzbekistan” бренди намойиш қилинди
Ашхободдаги кўргазмада “Made in Uzbekistan” бренди намойиш қилинди
Ашхободдаги кўргазмада “Made in Uzbekistan” бренди намойиш қилинди
Ашхободдаги кўргазмада “Made in Uzbekistan” бренди намойиш қилинди

АШХОБОД, 16 май. /“Дунё” АА/. Ашхободда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва қадоқлаш технологияларига бағишланган “Agro Pack Turkmenistan – 2026” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир доирасида озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, иссиқхона хўжалиги, суғориш тизимлари ҳамда чорвачилик ва паррандачилик соҳаларидаги илғор ютуқлар ва технологик ечимлар намойиш қилинди.

Иштирокчилар инновацияларни жорий этиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Кўргазмада Ўзбекистон миллий экспозициясини “Made in Uzbekistan” бренди остида бирлашган “Ermak”, “Euro Pack”, “Asia Pack”, “Eurosnab”, “Chagay Plus” ва “Elma” компаниялари намойиш этди.

Миллий экспозициямиз иштирокчилар ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Кўргазма меҳмонлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати, замонавий дизайни ва рақобатбардошлигини юқори баҳолади.

Тадбир доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Туркманистон ва хорижий компаниялар вакиллари билан қатор B2B форматидаги икки томонлама учрашувлар ўтказди. Музокаралар якунлари бўйича экспорт ҳажмини ошириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги шартномалар имзолаш юзасидан келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш