Logo

Ўзбекистон БААга қуруқ мевалар экспортини кенгайтиради

Март 03, 2025. 10:45 • 40 сония

349
Ўзбекистон БААга қуруқ мевалар экспортини кенгайтиради

ДУБАЙ, 3 марта. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Тошкент шаҳридаги "Diamond hills" компанияси ва БААнинг "ECO garden foodstuff trading" LLC компанияси раҳбарияти ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хориж томони мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, соҳага бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган муайян ишлар билан таништирилди.

Шунингдек, Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистондан кенг турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини БАА бозорига экспорт қилиш имкониятларига эътибор қаратилди.

Ўтказилган музокаралар натижасида "Diamond hills" ва "ECO garden foodstuff trading" компаниялари ўртасида Ўзбекистондан қуруқ меваларни экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш