Logo

Ўзбек полиз маҳсулотлари Швеция бозорини забт этмоқда

Июль 12, 2025. 15:43 • 33 сония

129
Ўзбек полиз маҳсулотлари Швеция бозорини забт этмоқда

СТОКГОЛЬМ, 12 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда етиштирилган "Торпедо" ва "Обиноввот" номли қовунларнинг биринчи партияси Стокгольмга етказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистонда етиштирилган қовуннинг тами ва ширинлиги швед харидорларига маъқул келгани боис жуда тез фурсатда сотилди. Шу сабали Швеция экспортёрлари қўшимча 20 тонна қовунга буюртма берди.


Дунёнинг премиум бозорларига қуритилган мевалар ва янги мева-сабзавот маҳсулотларининг ишончли етказиб берувчиси сифатида ўзини намоён этган "Fergana Exim Agro" компанияси ўзбек деҳқонлари томонидан етиштирилган қовунларни Швецияга муваффақиятли экспорт қиляпти.


Корхона раҳбари Ёрқин Инамовнинг айтишича, "Fergana Exim Agro" компанияси Швецияни энг истиқболли бозорлардан бири деб билади ва ўзбек полиз маҳсулотларини етказиб бериш ушбу маҳсулотнинг Европада оммалашишига хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш