Ўзбекистон заъфарони ва қуритилган мева-сабзавотлари Австрияга экспорт қилинади
Январ 29, 2025. 11:54 • 47 сония
• 212
ВЕНА, 29 январь. /"Дунё" АА/. "BMB HOLDING" кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация 26-27 январь кунлари Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида делегация австриялик ҳамкорлар билан самарали учрашувлар ўтказди. Уларда мамлакатимиз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, "Agrotec Handels" компанияси раҳбари Борис Кандов билан икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасини ошириш мақсадида яқин вақт ичида Вена шаҳрида Австрия-Ўзбекистон қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Австрия иқтисодий палатасининг савдо масалалари бўйича тегишли бўлинмалари вакилларига "BMB HOLDING" фаолияти, тизимдаги корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва етиштирилаётган маҳсулотлар, экспорт имкониятлари, маҳсулотларнинг сифат нуқтаи назардан халқаро стандартларга мувофиқлиги ва бошқа шу каби йўналишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, хориж томони заъфарон ҳамда қуритилган мева-сабзавотларга катта қизиқиш билдирилиб, Австрияда ушбу маҳсулотларга талаб юқорилигини қайд этди.
Томонлар келгусида ушбу маҳсулотларни Европага экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди