Ўзбекистондан Жанубий Кореяга яна бир авиакомпания илк парвозни амалга оширди
Июнь 17, 2024. 15:50 • 42 сония
• 1413
СЕУЛ, 17 июнь. /" Дунё"АА/. Бугун Ўзбекистоннинг "Qanot Sharq" авиакомпанияси Тошкент – Инчон – Тошкент йўналиши бўйича илк мунтазам парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Эндиликда "Qanot Sharq" авиакомпанияси ҳафтасига икки маротаба (Душанба/Пайшанба) мунтазам йўловчи қатнов рейсларини амалга оширади.
100 йўловчидан иборат "Airbus" A-321 самолёти маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Инчон халқаро аэропортга келиб қўнди (Тошкентда – 5.30). Мазкур авиакомпания хизматларидан фойдаланган жанубий кореялик йўловчилар парвоздан мамнун эканликларини ва мавжуд авиакомпаниялар сафининг кенгайиши Ўзбекистонга туристлар сонининг ортишига хизмат қилишини таъкидладилар. Ҳозирги кунда Тошкент–Инчон–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳафтасига 11 рейс ("Uzbekistan Airways" – 7 та ва "Asiana Airlines" – 4 та) амалга оширилиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13-15 июнь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида олий даражадаги Ўзбекистон – Жанубий Корея саммити бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди