Logo

Ўзбекистонга ҳурмат белгиси

Сентябрь 04, 2025. 16:54 • 33 сония

115
Ўзбекистонга ҳурмат белгиси

ТОШКЕНТ, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. 1 сентябрь – Ўзбекистон Мустақиллиги куни юртимизда ва хорижда кенг нишонланди, деб хабар "Дунё" АА мухбири.

Эътиборлиси, ушбу сана муносабати билан дунёнинг энг машҳур бинолари ва манзилларида Ўзбекистон давлат байроғи тасвирланди. Жумладан, Канада ва АҚШ чегарасидаги Ниагара шаршараси, Дубайдаги маҳобатли Бурж Халифа ва Абу-Дабидаги энг баланд "Adnoc" биноси, Ҳиндистондаги қадимий Қутб Минор, Доҳадаги "Sheraton Grand" ва Покистон пойтахтидаги "Mövenpick" меҳмонхоналари юртимиз байроғи рангларига бурканди.

Ушбу лойиҳалар Ўзбекистоннинг жаҳондаги юксак обрў-эътиборидан далолат беради. Уларда очиқлик ва модернизация йўлидан дадил кетаётган давлатимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром ўз ифодасини топди. Бугун Ўзбекистон жадал ва изчил тараққиёти, демократик ривожланиш сари интилиши орқали сайёрамизнинг турли бурчакларида муносиб эътирофга сазовор бўлаётир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш