Logo

Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан кўп хорижий сайёҳ келди

Май 07, 2025. 14:39 • 36 сония

719
Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан кўп хорижий сайёҳ келди

ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/. 2025 йил апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан зиёд хорижий сайёҳ келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, бу мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижасидир.

Ўзбекистон Президентининг туризмни стратегик тармоқ сифатида ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда соҳага инвестициялар жалб этилиши, визасиз режимларни кенгайтириш, халқаро туристик ярмарка ва форумларда фаол иштирок этиш мамлакатимиз жозибадорлигини янада оширмоқда.

Келгусида ҳам соҳани янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мос хизмат турларини кенгайтириш ҳамда экологик ва барқарор туризм йўналишларини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонни жаҳон миқёсида рақобатбардош ва жозибадор туристик йўналишга айлантириш мақсад қилинган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш