Ўзбекистонлик дизайнерлар Италиядаги "Mediterranean Fashion Week" да ўз коллекциялари билан иштирок этишди
Сентябрь 18, 2025. 10:07 • 54 сония
• 312
ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Италиянинг Бриндизи шаҳрида дунё мода индустриясининг муҳим воқеаларидан бири – "Mediterranean Fashion Week" бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу нуфузли тадбир Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқдан келган дизайнерларни бирлаштирди.
Марказий Осиё дизайнерлик иттифоқи – "MODI" халқаро жамияти ташаббуси ва Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси кўмагида ўзбекистонлик дизайнерлар халқаро саҳнада ўзларининг ижодий ишларини намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар.
Хусусан, Гавҳар Мадимирова, Муборак Азимова, Лола Аслонова ва Нилуфар Маннарова "Mediterranean Fashion Week"да ўзлари яратган либосларни тақдим этишди.
Ўзбек дизайнерларининг иштирокида тақдим этилган коллекциялар миллий анъаналар ва замонавий мода тенденцияларини уйғунлаштирган ҳолда юртимиз модасининг ўзига хос қирраларини намоён этди.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани кенгаши депутати Камола Ғуломова раҳбарлигида Марказий Осиё дизайнерлар иттифоқи нафақат миллий брендларимизни жаҳон подиумларига олиб чиқишга, балки халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, креатив саноатларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг ижобий маданий имижини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
"Mediterranean Fashion Week"даги иштирок Ўзбекистон учун нафақат модани намойиш этиш, балки маданий мулоқот ва ҳамкорлик кўприкларини яратишда муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди