Logo

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион кишига етди

Август 28, 2025. 14:35 • 22 сония

317
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион кишига етди

ТОШКЕНТ, 28 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион кишига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатида Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 38000000 кишини ташкил қилмоқда. 

Бунда:

-эркаклар сони – 19136800 нафар;

-аёллар сони – 18863200 нафар.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273600 нафарга кўп.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш