"Варшава –Тошкент–Варшава" йўналишидаги биринчи тўғридан-тўғри ҳаво қатнови амалга оширилди
Март 14, 2024. 19:35 • 55 сония
• 407
ВАРШАВА, 14 март. /"Дунё" АА/. Кеча Фредерик Шопен номидаги Варшава халқаро аэропортида "LOT Polish Airlines" авиакомпанияси томонидан "Варшава-Тошкент-Варшава" йўналишида мунтазам амалга ошириладиган илк тўғридан-тўғри авиақатновининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Польша маданият ва миллий мерос вазири ўринбосари Божена Желазовска, Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев, Сейм депутати, "Польша–Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзоси Томаш Костус, "LOT Polish Airlines" авиакомпанияси президенти Михал Фийол, етакчи ОАВ вакиллари, блогерлар, туроператорлар ва бошқалар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Польша ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 32 йиллиги арафасида йўлга қўйилган ушбу рейсларнинг аҳамияти таъкидлаш баробарида, мазкур қатновлар икки томонлама ҳамкорликни барча йўналишларда янги босқичга олиб чиқишда ҳисса қўшишига ишонч билдиришди.
Қайд этиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон авиация бозорига кирган "Star Alliance" аъзоси "LOT Polish Airlines" биринчи Европа компанияси бўлди. Ушбу мунтазам авиақатновлар март ойида ҳафтасига 3 маротаба, апрель – июнь ойларида 4 марта, июль ойидан бошлаб эса 3 маротаба амалга оширилади.
Тадбир якунида рамзий лентани кесиш маросими бўлиб ўтди ва бортида делегация аъзолари ҳамда биринчи йўловчилар бўлган илк самолёт Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда