Logo

«IRNA»: Ўзбекистон Президенти Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди

Январ 06, 2024. 16:53 • 41 сония

87
«IRNA»: Ўзбекистон Президенти Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди

ТЕҲРОН, 6 январь. /«Дунё» АА/. Эрон миллий ахборот агентлиги «IRNA» «Ўзбекистон Президенти Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди» сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кермон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан Эрон Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди.

«Эроннинг Кермон шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар қалбларимизни қаттиқ изтиробга солди. Ушбу оғир ва мусибатли дамларда Сиз, Жаноби Олийларига ҳамда бизга дўст ва биродар бўлган Эрон халқига, ўзимнинг чуқур таъзиямни изҳор этаман. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз ва жароҳат олган фуқароларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишларига тилакдошмиз», - дея давлатимиз раҳбари сўзларидан иқтибос келтирган «IRNA».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш