Жанубий Корея собиқ президентининг қамоқ жазоси яна икки йилга чўзилди

Июль 14, 2026. 19:00 • 2 дақ

99
Жанубий Корея собиқ президентининг қамоқ жазоси яна икки йилга чўзилди
“Yonhap” АА сурати

СЕУЛ, 14 июль. /“Дунё” АА/. Сеул туман суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг қамоқ жазоси сиёсий фондлар тўғрисидаги қонунни бузиш иши бўйича яна икки йилга чўзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Yonhap” ахборот агентлигига таяниб.

Суд собиқ президентни ноқонуний сиёсий кўмак олганликда айбдор деб топди. Аввалроқ, махсус прокуратура Юн Сок Ёлни рафиқаси, собиқ биринчи хоним Ким Конь Хи билан тил бириктирганликда ҳамда 2021 йил апрелидан 2022 йил мартигача бўлган даврда умумий қиймати қарийб 270 миллион вон (тахминан 180 минг АҚШ доллари) бўлган 58 та жамоатчилик фикри сўровини бепул олганликда айблаган эди. Ушбу иш бўйича айблов собиқ давлат раҳбари учун тўрт йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.

Бундан олдин суд Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Конь Хини турли масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш эвазига қимматбаҳо совғалар ва хизматлар олганликда айблаб, етти йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Умуман, Юн Сок Ёлга қарши 2024 йил декабрида ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш билан боғлиқ саккизта жиноий иш очилган. 2026 йил февралида у ҳарбий ҳолат эълон қилиш орқали исён уюштириш иши бўйича умрбод озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ у ушбу ҳукм юзасидан апелляция шикояти берган. Июнь ойида собиқ президент душманга ёрдам бериш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айбловлари билан яна 30 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш