Ўзбекистон фуқаролари учун Кувайт визасини соддалаштириш тартиби кўриб чиқилмоқда
Июль 14, 2026. 19:55 • 1 дақ
• 81
АЛ-КУВАЙТ, 14 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси вакиллари ушбу давлат ташқи ишлар вазири ўринбосари Таҳани ан-Носир билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, жиноий, фуқаролик ва тижорат ишлари бўйича ўзаро шериклик алоқаларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ҳаво қатнови, “ақлли” шаҳарлар, соғлиқни сақлаш, савдо, маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда эришилган келишувларни амалиётга кенг татбиқ этиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон фуқаролари учун Кувайтга сафар қилиш билан боғлиқ виза тартибини соддалаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Мазкур виза талаблари бўйича манфаатдор идоралар ўртасида ҳамкорликни янада такомиллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида томонлар ҳуқуқий соҳадаги ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси